Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Чирчиқ шаҳрида жойлашган 7535-ҳарбий қисм ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамкорлигида “Она Ватанимга таянчман” номли тадбир бўлиб ўтди. 

Мазкур таълим муассасасига келган юрт ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзолари дастлаб талабаларнинг ўқиши ва яшаши учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда университет ҳаётидан ҳикоя қилувчи музей экспонатлари билан яқиндан танишишди. 

Шундан сўнг меҳмонлар учун консерт дастури намойиш этилиб, бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларнинг оила юмушлари ва фарзандлар тарбиясида ўзининг беминнат меҳнатини аямай келаётган турмуш ўртоқларига ҳарбий қисм қўмондонлигининг ташаккурномалари топширилди. 

Шунингдек, кўтаринки руҳда ўтган тадбир давомида Ватан ҳимоячиларининг мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатаётган спорт тўгаракларига қатнашиш мақсадида юрган фарзандларининг ҳам орзуси амалга ошди.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.