ИИВ Наманган академик лицейи ўқувчиларининг битирув тадбири ўтказилди. Тантанали тадбирда Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, фахрийлар, устоз-мураббийлар ҳамда битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. Унда сўз олганлар битирувчиларга Ватан ҳимояси, халқ осойишталиги йўлидаги хизматларида омад ва зафарлар тиладилар. 170 нафар битирувчининг 15 нафарига имтиёзли диплом ва 3 нафарига кумуш медаллар топширилди.

Ўз мухбиримиз,

Наманган вилояти.