Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган 168-сонли умумтаълим мактабида ҳам «Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади» шиори остида «Диққат, болалар!», «Энг намунали йўловчи», «Яшил чироқ» ва «Йўл ҳаракати қоидалари билимдони» номли кўрик-танлови ўтказилди.

Танлов бир неча шартлардан иборат бўлиб, барча иштирокчилар фаол иштирок этди. Энг фаол иштирок этган ўқувчи ва жамоа аъзоларига эсдалик совғалари топширилди. Бу каби тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Сарвар СОБИРОВ,

«Постда» мухбири.