Ёшлар қалбида аждодлар меъроси, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳини шакллантириш мақсадида ИИВ Фарғона академик лицейида турли маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, экскурциялар ташкил этилмоқда.

Куни кеча лицейнинг бир гуруҳ ўқувчилари устозлари ҳамроҳлигида Қўқон шаҳридаги Ўрда мажмуаси ва у ерда жойлашган музейга саёҳат қилишди. Бўлажак юрт посбонлари мажмуа ва музей экспонатларини кўздан кечириб, қимматли маълумотларга эга бўлишди.

Айниқса, Қўқон хонлигининг бой тарихи, ўша даврда юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган шахслар, уларнинг ҳаёти, турмуш тарзи билан боғлиқ манбаалар ва суратлар ёшларда катта таассурот қолдирди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.