– Қўшиқни аслида бир тожик филми учун машҳур композитор, устозим Геннадий Александров рус тилида ёзган эди, – деб эслайди у. 

Хонанда ижод билан шуғулланиб, ўз устида ишлаб юрган кезлари уни «Офарин» кўрик-танловида қатнашишга таклиф этишади. Танловда эса ўзбек тилидан ташқари, яна бошқа тилда ҳам қўшиқ куйлаш керак эди. 

Ўктам Ҳакимовнинг дидига, табиатига бошқа тилдаги бирор қўшиқ тушиб, кўнгли жиз этмайди. Ўйлаб-ўйлаб, ўзининг «Исмигул» қўшиғини ўзбек тилига ўгириб, қайтадан айтиш фикри келади. 

Қисқа вақт ичида «Исмигул» ўзбек тилида янги қўшиқ сифатида рус тилидагидан-да жозибадор, дилга яқин тарона бўлиб қайта яралади. 

– Биласизми, – дейди хонанда, – ижодий сафарларда бўлганимда репертуаримдаги бошқа қўшиқларни куйласам, «Исмигул»ни сўрашади, айнан ўзбек тилидаги вариантини.  

Дарҳақиқат, 90-йилларнинг хит қўшиғи сифатида алоҳида эътироф этиладиган мазкур қўшиқни бугунги кунда ҳам халқимиз севиб тинглаб келади. 


Адолат ФАЙЗИЕВА тайёрлади. 


   Исмигул

Минг исмлар ичра

Такрорлайман исминг,

Гўёки ҳаммаси

Тушга ўхшаб кетар.


Бу тушни ўнгимда

Кўргандай бўлдим.

Юрган изларингни

Мен топа олмадим, Исмигул.


Ишон, сенсиз бир он ҳам

Яшай олмайман,

Беғуборлигинг олдида

Бош эгаман.


Саратонга соя,

Тунга ой керакдек,

Сен менга кераксан,

Исмигул, Исмигул, Исмигул.


Булбул ҳам мен каби

Тонггача куйлайди,

Нетай энди, жоним,

Мен сени йўқотдим, Исмигул.


Нечун иккимизни

Айт, тақдир танлади?

Умрбод мен қулинг

Бўламан, маликам.


Ишон, сенсиз бир он ҳам

Яшай олмайман,

Беғуборлигинг олдида

Бош эгаман.


Саратонга соя,

Тунга ой керакдек,

Сен менга кераксан,

Исмигул, Исмигул, Исмигул.