Келажагимиз эгалари ижодидан
ЎЗБЕКИСТОН АСКАРИ
Қадамидан ўт чақнар,
Либослари ярашар,
Ҳавас билан қарашар,
Ўзбекистон аскари.
Ватан тинчлиги учун
Жонини ҳам беришар.
Халққа бахтлар ўлашар,
Ўзбекистон аскари.
ОТАЖОНИМГА
Зар тўқидим чўпон отам тўнига,
Қирга чиқиб интиқ боқдим йўлига.
Кун ботарда офтобага сув солиб,
Яйраб-қувнаб сувлар қуйдим қўлига.
Отажоним бошим силаб суяди,
Раҳмат, қизим, деб эркалаб қўяди.
Дала-даштда қўйлар боқиб эрта-кеч,
Бизни ўйлаб ширин ҳислар туяди.
Орзуларнинг гулзорида сайр этиб,
Меҳр билан битдим ушбу номамни.
Аълочи қиз бўлиб бир кун бўй етиб,
Хурсанд қилиб юрай ота-онамни.
Ферузабону ЭШҚУВАТОВА,
Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги
28-мактаб ўқувчиси.