Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни билан “21-октабр – Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланганини халқимиз қувонч билан кутиб олди. Шу муносабат билан жойларда байрам шукуҳи сезилиб, турли тадбирлар давом этмоқда.
ИИВ Ўқув-дала марказида ИИВ Малака ошириш институтининг бошланғич касбий тайёргарлик тингловчилари билан ҳам “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлардан тортиб ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатларни алоҳида эътироф этди.
Малака ошириш институти бошланғич касбий тайёргарлик ўқув-йиғининг “Бадиий ҳаваскорлик тўгараги” фаоллари томонидан намойиш этиган консерт дастури барчага манзур бўлди. Бундан ташқари, кўргазмали буклетлар, қўшиқлар ва дилларни яйратувчи Ватан ва муҳаббатни мадҳ этувчи шеърлар ижро этилди.
Ўқув-йиғини тингловчилари ўртасида ўзбек тилига бағишланган шеърларни ифодали ўқиш бўйича ўтказилган шеърхонлик кечаси ҳам барчада катта таассурот қолдирди.
ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.
