Ўзбек тилига давлат тили мақомига берилган кун муносабати билан Нукус шаҳридаги 7261-сонли ҳарбий қисмда «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда иштирокчиларга ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши тарихий ҳужжатли филъмлар ва кўргазмали саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди.
Аббос БЕКНАЗАРОВ,
капитан.
