ИИВ Қашқадарё академик лисейида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар тил инсон қалбининг кўзгуси экани, унда муайян бир халқнинг ўтмиши, бугуни, келажаги, маданияти ва бошқа бир қанча жиҳатлари акс этишини таъкидлашди.
Шунингдек, она тилимизнинг ривожига муносиб ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва Алишер Навоий сиймолари лисей ўқувчилари томонидан гавдалантирилди. Она тилимиз мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.
Адабий-бадиий кеча барчада катта таассурот қолдирди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
