Улар ўзаро «Бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳни соғлом кўз ва оёқли қилиб тасвирлаш ёл­ғон манзара бўлади, биз бундай ишга қўл урмаймиз», – дейишибди ва ҳар хил баҳоналар билан шоҳга ўз узрларини изҳор қилибди. 

Аммо бир рассом бунга рози бўлиб, барча мусаввирларни ҳайратга солибди.

Ҳақиқатан, у подшоҳнинг нуқсонсиз расмини жуда ҳам чиройли тасвирлабди. Суратда подшоҳ ов милтиғини ушлаб кийикни нишонга олаётган ҳолатда эди. Бундай пайтда табиийки, овчи бир кўзини юмиб олган ҳамда бир оёғини букиб, ерга таяниб турган бўлади.

Маҳоратли рассом суратда подшоҳнинг ғилай кўзи ва чўлоқ оёғини шу ҳолатда яшира олибди. Бошқа ҳамкасблари унинг маҳорати ва зийраклигига қойил қолиб, тасаннолар айтибди. Чунки у одамларга айблов кўзи билан эмас, балки ижобий кўз билан қараб, уни бенуқсон суратда тасвирлай олган эди.

Баъзан атрофимиздаги инсонларнинг ҳаракатларига осонгина салбий баҳо берамиз. Ваҳоланки, улар нуқсонми ёки ҳикмат эканлигини кўпда фаҳмлайвермаймиз. 

Аслида олам ҳикматларга тўладир. Уни кўрмоқ учун эса қалб кўзимиз уйғоқ бўлиши лозим. Инсоннинг қалби эса илм билан, ўзликни англаш билангина уйғонади. Инсон қачон ўзлигини англайди? Қачонки, у хоҳ яхши, хоҳ ёмон киши бўлсин, унинг ҳам бир яратиқ эканини англаганда, олдимиздан чиқаётган ҳар нарса, воқеа-ҳодисалар замирида бизга берилгулик сабоқ борлигини тушуна бошлагандагина ўзини танийди. Бундай инсон эса ҳар бир нарсадан ҳикмат излаб яшайди. Зеро, иллат излаганга иллат, ҳикмат излаганга эса ҳикмат берилади.

Феруза 

РАҲМОНҚУЛОВА,

ўз мухбиримиз.