ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиэва таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан “Қанча шонинг бўлса, Ватанни кўтар” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Унда севимли шоирамизнинг оила аъзоларидан ташқари, шогирди, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси, таниқли шоира Гулжамол Асқарова иштирок этди. Тадбирда Ҳалима Худойбердиэванинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилиб, унинг шеърларидан намуналар айтилди. 

Шоиранинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини акс эттирган видеоролик ҳам шеърият мухлисларида катта таассурот қолдирди.

Ўз мухбиримиз.