ИИВ халқаро аэропотртларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда шахсий таркиб ўртасида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасида юзага келаётган масалаларга аниқлик киритиш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда ИИВ халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондони, полковник Ш. Худайназаров, ҳарбий қисм командири, подполковник У. Ахмедов, қўмондонлик кадрлар бўлими бошлиғи, подполковник Х. Тошпўлатов иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳозирда ҳарбий хизматчилар ўртасида содир бўлаётган қонунбузилиш ҳолатлари, жиноятлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди. Тадбир якунида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича бир қатор долзарб вазифалар белгиланди.

Бобуржон МЎНИСОВ, 

ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник.

Наманган вилояти.