Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети яқинда ўзининг ташкил топганининг 5 йиллигини нишонлади. Бу билим даргоҳида мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва жамиятимиз тараққиётга келажакда муносиб ҳисса қўшадиган кўплаб мутахассис ёшлар таҳсил олаяпти.
Ҳурматли Шерзодхон Қудратхўжа! Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлашда, шубҳасиз, университет ректори сифатида Сизнинг ҳам муносиб ўрнингиз бор. Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан самимий табриклаймиз, узоқ умр, бахт-саодат, юрт равнақи ва фаровонлиги йўлидаги эзгу ҳамда шарафли фаолиятингизда зафарлар тилаб қоламиз.
Яқинда “Ҳуррият” газетасига берган интервюнгизда таъкидлаганингиздек, босма ОАВ олдида талайгина муаммолар турибди. Сиз раҳбарлик қилаётган университетни, хусусан Босма нашрлар факултетини битирадиган журналистлар келгусида бу муаммоларни ҳал қилишга, хусусан коллоборация-узвийлик, бир-бирини қўллов тизимини амалиётга жорий этишга муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз.
ИИВ Бирлашган таҳририяти жамоаси.
