Жиззах вилояти Иибда “Конститусиявий ислоҳотлар – давр талаби” мавзуида маърифий тадбир уюштирилди. Йиғилишда юртимизда амалга оширилаётган конститусион ислоҳотлар, Бош қонунимизнинг мамлакатимизнинг сиёсий ва иқтисодий тараққиёти, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги аҳамияти хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди. 

Тадбир давомида ИИВ ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг буйруғи асосида бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар топширилди. Шунингдек, “Намунали патрул-пост хизмати ходими” ва “Намунали патрул-пост хизмати қисм командири” республика кўрик-танловида юқори натижаларни қўлга киритган соҳа вакиллари рағбатлантирилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.