Чўққилар жилвасига кўпам маҳлиё бўлаверма, болам. Бу тоғда қашқирлар бор...
* * *
Одам боласининг кўзидан ёш чиқмаса қийин экан.
* * *
Олам яралибдики, бировга бахт, бировга алам келади.
* * *
Одам боласи йиллар ўтган сари ўзгараверади, аммо кўзлари ўша-ўша, ёшлигидагидек ўзгармай тураверади.
* * *
...Болаларни китобга ўргатиш керак. Токи улар ишчи кучи бўлиб эмас, онгли, катта жамиятнинг билағон аъзолари бўлиб етишсинлар.
* * *
Бахтли дамлар кўз очиб юмгунча ўтиб кетади.
* * *
Табиатнинг мутлақо ўзгартириб бўлмас қонунлари бор-ку, ахир. Унга ўчакишиб бўлмайди.
* * *
Одам боласи вафодорликни отдан ўрганиши керак экан...
* * *
Бу жойларга жимжитлик қидириб келган Толибжон дунё ташвишларидан, ёвузлар таъқибидан, омадсиз ўтган умридан қутулиб, сўнгсиз жимжитлик бағрига сингиб кетди.
* * *
Дунёда хавфли душманинг энг яқин дўстингдир. Чунки ичингдаги сирингни билади. Албатта, бир куни сени сотади. Сотганда ҳам улгуржи қилиб, ичак-чавоқларинг билан қўшиб сотади.
М.АҲАДОВ тўплади.
