Бухоро вилоят Иибда шахсий таркиб билан “Маънавий-маърифий ишлар консепсияси” талаблари асосида ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ўз касбига садоқат ва ҳурмат ҳиссини янада ошириш мақсадида қатор ижобий тадбирлар, учрашувлар ва кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда ИИБ маънавият ва маърифат залида Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходимлари иштирокида ўтказилган маънавий-маърифий кеча ҳам айнан шу мақсадда ташкил этилди.
Унда элимизнинг суюкли санъаткорлари Ўзбек миллий академик драма театри актёр ва актрисалари Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Теша Мўминов ва Саида Раметова ҳамда “Шуҳрат” медали соҳибаси Дилноза Кубаэвалар иштирок этишди.
Элимизнинг атоқли ва суюкли санъаткорлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи гўзал шеърлар, тарбиявий аҳамиятга эга донолар бисотидан келтирилган пурмаъно фикрлар тадбирда иштирок этаётган ички ишлар ходимларида катта таассурот қолдирди. Айниқса, бир-биридан ажралиб турувчи роллари билан мамлакатимиз, қолаверса, чет давлатларда ҳам шуҳрат қозонган актрисалар Саида Раметова ва Дилноза Кубаэвалар томонидан жонли тарзда ижро этилган «Андишали келин» спектаклидан парча эса барчани бирдек ҳайратга солди.
Санъаткорлар тадбирда иштирок этаётган ИИВ Бухоро академик лисейи ўқувчи ёшлари ҳамда вилоят ички ишлар ходимларини қизиқтирган шахсий, ҳаётий ва санъат билан боғлиқ саволларига жавоб бериб, уларни хушнуд қилишди.
Тадбир якунида бошқарма бошлиғи, полковник Ш. Алиэв санъаткорларни эътироф этиб, шахсий таркиб номидан уларга ташаккурнома, гуллар ва турли совғалар улашди. Бу каби маънавий-маърифий тадбирларнинг ташкиллаштирилиши шахсий таркибнинг руҳан соғлом, тетик ва ишчанлик қобилияти ошишига, хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш самарадорлиги кўтарилишида муҳим аҳамият касб этади.
Фаррух УСМОНОВ,
катта лейтенант.
Бухоро вилояти.
