Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойиши билан бириктирилган масъул ходимлар 3-сектор ҳудудида яшовчи эҳтиёжманд аҳоли ҳамда беморлар ҳолидан хабар олмоқда.
Масалан, яқинда Фарғона шаҳрида 5 нафар кўпдан бери бемор ётган фуқаролар билан тиббий профилактик тадбирлар ташкил этилди. Ҳар бир бемор шифокор назоратидан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилди, маслаҳатлар берилди. Ҳар бир хонадонга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Худди шундай тадбир Олтиариқ туманида ҳам уюшқоқликда амалга оширилди. Вилоят Иибдан бириктирилган масъуллар, туман ИИБ раҳбарлари ва тиббиёт бирлашмаси вакиллари 5 нафар бемор ётган фуқаронинг хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар. Шифокорлар томонидан ҳар бир фуқаро кўрикдан ўтказилиб, тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
