Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз ва Китоб туманлари ҳудудида мамлакатимизда туризм, санъат ва маданият соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ИИ халқаро ёшлар қурултойи бўлиб ўтмоқда. Унда Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия каби давлатлар, шунингдек, мамлакатмизнинг барча вилоятларидан келган ёшлар иштирок этмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда қурултойга ташриф буюрган ёшлар, шунингдек, хорижий сайёҳлар хавфсизлиги, жамоат тартиби намунали таъминланмоқда.
Меҳмонларни кутиб олиш, уларни Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” соғломлаштириш марказига кузатиб бориш, жойлаштириш, куну тун хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа шу каби турли амалий тадбирларда бошқарма ходимлари фаоллик билан хизмат олиб боришмоқда.
Халқаро ёшлар қурултойи давом этмоқда.
Жавлонбек АЛЛАЕВ,
Қашқадарё вилояти ИИБ ХТТБ ТМБ бошлиғи, капитан.
