Шеробод туманида “Анор сайли” ўтказилди. Унда “Энг мазали анор шарбати”, “Энг мазали анор нави”, “Энг катта анор”, “Энг чиройли анор тозалаш” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, санъаткорларнинг консерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда туризм соҳасига алоқадор мутасадди идоралар ва маҳаллий сайёҳлар қатнашди. Меҳмонларга вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тегишли маълумотлар ҳам берилди.

Ўз мухбиримиз.

Сурхондарё вилояти.