1. Ҳар куни 10-30 дақиқа пиёда юр ва кўпроқ табассум қил.

2. Нонуштани ўрта меъёрда, тушликни кўп ва кечки таомни оз тановул қил.

3. Табиат инъом этган табиий мева-сабзавотларни кўпроқ, сунъий тайёрланган егуликларни камроқ истеъмол қил.

4. Ҳеч нарсани ичингга отма.

5. Ибодат ва дуо учун вақт ажрат.

6. Ҳар куни камида 10 дақиқа сукут сақлаб ўтириб, тафаккур қил.

7. Ўз вақтида ва меъёрида ухла.

8. Кўп суюқлик ич.

9. Ҳаётингни бошқаларники билан солиштирма. Уларнинг тақдир сўқмоқлари қандай тузилганини билмайсан.

10. Ўзинг назорат қила олмайдиган салбий ўй-фикрларга эга бўлма. Бунинг ўрнига қувватингни шу он учун сарфлаб, нафас олган ҳар бир сонияни қадрла, ҳаётдан баҳра ол.

11. Куч-қувватингни бошқаларнинг ҳаётини муҳокама қилиб бекор сарфлама.

12. Ўтмиш масалаларини унут. Бошқаларга кечмиш хатоларини хотирлатма. Бу ҳолат мавжуд бахтингни бузар.

13. Ҳаёт кимгадир нафрат билан боқиб вақтни сарфлаш учун жуда қисқадир. Ҳеч кимдан нафратланма.

14. Ҳаёт бир мактаб, биз эса сабоқ олиш учун шу ерда эканимизни унутма. 

15. Оилангга ғамхўрлик кўрсат, улар меҳрингни ҳис эцин.

16. Ҳар кун бошқаларга ижобий жиҳатларни раво кўр. Масалан: табассум, миннатдорлик, илтифот, ёрдам, кўмак, руҳий мадад...

17. Ҳаммани ҳаммаси учун афв эт.

18. Ҳар куни камида 3 кишига табассум қилиб, нотаниш бир кишига салом беришни одат қил.

19. Бошқалар сен ҳақингда нима дейишлари билан қизиқма.

20. Фойдали, гўзал ва қувонч тўла бўлмаган ҳар нарсадан узоқ туришга ҳаракат қил.

 Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.