Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан фарғоналик бир гуруҳ соҳа фидойилари ҳам давлат мукофотлари, Ички ишлар вазирлигининг турли даражадаги кўкрак нишони ва эсдалик совғалари, вилоят ҳокимлигининг совғалари билан тақдирланган эди.
Куни кеча ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Анжуманда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров иштирок этиб, ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида эришилаётган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди ва соҳа ходимларига муваффақият тилади.
Шундан сўнг бир гуруҳ соҳа фидойилари ва фахрийларга мукофотлар топширилди.
Тантанали тадбир фарғоналик санъат усталарининг дилтортар куй-қўшиқлари, жозибали рақслари билан янада файзли тус олди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
