Бугун буюк саркарда, қудратли салтанат асосчиси соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан республикамиз бўйлаб маънавий-маърифий тадбирлар, илмий-амалий анжуманлар бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ҳам улуғ бобомизни ёд этиш, унинг бебаҳо маънавий меросини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ошириш мақсадида “Соҳибқирон ворислари” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети тарих факултети фалсафа фанлари доктори (Пҳд), досент Акбар Замонов, катта ўқитувчиси Набижон Нарзиэв ҳамда мактаб интернат ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар Амир Темурнинг ўзлигимизни англаш, анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан бири эканлиги, Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, жаҳон сивилизасиясига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
- “Бу дунёда халқимиз, миллатимиз, Ўзбекистонимиз бор экан Амир Темур номи барҳаёт! Соҳибқирон бобомизнинг бой маънавий меросини, ҳарбий санъатини ўрганиш мақсадида куни кеча ўтказилган “Темур тузуклари билимдони” интеллектуал танловида мактаб-интернатимиз ўқувчилари фахрли 1-ўринни эгаллашди. Бу эса аждодларимизнинг шонли тарихи мактабимизда ёшларга чуқур ўргатилиб келинаётганлигидан далолатдир, - дейди мактаб-интернати директори полковник Шерали Тўраэв.
Тадбир сўнггида ўқувчилар томонидан тайёрланган Амир Темур бобомизни мадҳ этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари ўтирганлар кўнглига хузур бағишлади.
Таъкидлаш жоизки, бугун ҳам Соҳибқироннинг мардлик, жасорат, адолат, тадбиркорлик, ватанпарварликка йўғрилган эзгу фазилатлари "Темурбек"ларимиз қалбида намоён бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.
Мадина ҚАҲҲОРОВА,
“Постда” мухбири.
