Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хонанда ва созандалар, сўз усталари хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда фахрийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида консерт дастурлари намойиш этилди, дейилади Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Жумладан, Термиз шаҳри ва Музработ тумани марказий ўйингоҳлари, Жарқўрғон ва Сариосиё туманлари маданият уйларида ўтказилган консерт дастурларида санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, ҳазил-мутойибалар томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Шунингдек, ИИВ Маданият саройи бошлиғи, подполковник У.Тиллаэв бошчилигидаги санъаткорлар ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар хизмат қилиб, ҳозирги кунда қарилик гаштини сураётган пенсионерлар ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. 

Консерт дастурлари давомида ИИВ академик лисейлари ўқувчилари ўртасида ўтказилган ҳуқуқшунослик фани олимпиадасининг Республика босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаган Сурхондарё академик лисейи 3-босқич ўқувчиси Д.Саъдуллаэва ҳамда мазкур таълим муассасаси ўқитувчиси К.Алиқулов вилоят ИИБ бошлиғининг пул мукофоти ва китоблар тўплами билан тақдирланди.

Ўз мухбиримиз.