ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисм қўмондонлиги ташаббуси билан ҳарбий хизматчиларнинг шоир, таржимон, тарихчи ва тилшунос олим, жадидчи Ишоқхон Ибрат музейига саёҳати ташкил этилди.
Улуғ бобомизнинг 1909-йилда Тўрақўрғонда илк босмахона ташкил этгани, 14 та илмий лингвистик асар ёзгани, шунча тилни мукаммал билгани бугунги кун ёшлари учун ҳам катта воқеликдир. Унинг "Тарихи чапона", "Илми ибрат" каби асарлари жаҳон дурдонаси ҳисобланиши аллома ҳаёти ва ижодига қизиқувчилар сонини оширмоқда.
– Ҳарбий қисмда ўтказиладиган маънавият соатларида таассуротлар асосида суҳбатлар ўтказамиз, – дейди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Бобуржон Мўнисов. – Шу маънода бугунги саёҳатимиз галдаги маърифий учрашувларимизга мавзу бўлди.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
" Постда" мухбири.
Наманган вилояти.
