Яқинда Халқаро ислом академиясининг бир гуруҳ талабалари Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларига қарашли, пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий кисм шахсий таркиби меҳмони бўлишди. Вазирлик тизимида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида ҳарбий қисм Маданият залида ҳаваскор талабалардан таркиб топган театр студияси жамоси Пиримқул Қодиров қаламига мансуб “Юлдузли тунлар” асари асосида тайёрлаган буюк бобоколонимиз Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи спектаклни намойиш этишди.  

Томоша якунида талабалар театри актёрлари ва саҳналаштирувчи режиссёри ҳарбий қисм командири томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.  

Абдурасул Абдунабиев, 

маёр.