ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида вазирлик Бирлашган таҳририяти томонидан нашрга тайёрланиб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр Азизбек Икрамовнинг умумий таҳрири остида чоп этилган “Кадрлар хизмати фидойилари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Бирлашган таҳририят мухбири, капитан Михли Сафаров мазкур китоб ҳақида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириш билан бирга, ундан муносиб жой олган Қоровул қўшинларида узоқ йиллар самарали хизмат қилган фахрийлар, истеъфодаги полковник Муҳаммаджон Мухторов, истеъфодаги подполковник Акмалхўжа Қорахўжаэв ҳамда марҳум Камол Маҳмудовнинг соҳа ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
– Мазкур тадбирда ички ишлар органларининг кадрлар хизмати фаолияти ҳамда ушбу соҳада амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар, мазкур тизимда жонбозлик билан фаолият юритган соҳа фидойилари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдим, – дейди ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган 7531-ҳарбий қисм қўриқлаб бориш бўйича катта радиотелефонисти, оддий аскар Жаҳонгир Жуманазаров.
Ниятбай МУРЗАБАЭВ,
капитан.
