Инсондаги ватанпарварлик туйғуси аввало, ўз халқининг тарихи ва маданий меросларини билиш орқали шаклланади. Шу боисдан, ўсиб келаётган ёш авлод учун бу борадаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг бир гуруҳ ўқувчиларининг Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейига саёҳати ҳам айни қилинаётган ишларнинг тасдиғидир.
Бу ерга келган келажагимиз эгалари халқимизнинг бой тарихи, бебаҳо маданий мероси ҳамда ўлкага тегишли турли экспонатлар билан яқиндан танишиб, ўзларининг тарихий билимини янада оширишди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
“Постда” мухбири.
