Жиззах вилояти ИИБ, соҳавий хизматлар ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан тайёрланган “Жиззах қўзғолони” спектаклини томоша қилдилар. Аждодларимизнинг мустабид тузумга қарши қонли кураши акс этган саҳна асари томошабинларнинг Жиззах исёнига доир тасаввур ва таассуротларини бойитишга хизмат қилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
