ИИВ Жиззах академик лисейида “Темур тузуклари билимдони” танлови бўлиб ўтди. Унда ўқувчиларнинг “Темур тузуклари”нинг мазмун-моҳияти, шунингдек, буюк ҳукмдор ва саркарданинг ҳаёти ҳамда сиёсий фаолиятидан қанчалик хабардор эканликлари синовдан ўтказилди. Натижаларга келадиган бўлсак, 1-ўринни “Темурбеклар” жамоаси эгаллади. Кейинги ўринларни “Темурийлар издошлари” ҳамда “Буюк Турон” жамоалари қўлга киритди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, мазкур тадбир ИИВ таълим муассасаларида ўтказилаётган “Ўзбекистон тарихи фани ойлиги” доирасида ташкил қилинди.
Умид ТЎЙCНИЕВ,
ИИВ Жиззах академик лисейи ўқитувчиси.
