Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва тергов бўлинмаларининг барча шахсий таркиби иштирокида 2021-йил якунлари ҳамда жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш кун тартибига кўра, йил давомида ижобий кўрсаткичларига эришган ходимлар ва уларнинг ота-оналарига ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармасининг қимматбаҳо совға ва ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, якунланган йилда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликлар бирма-бир муҳокама қилиниб, барча тергов бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Яна Тергов департаменти томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган эътирозлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларга келгусида йўл қўймаслик мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида шахсий таркиб учун ўқув машғулоти ташкиллаштирилди.

 

О. БОЗОРОВ,

маёр.

Бухоро вилояти.