Хоразм вилояти Иибда тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Уни вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Даврон Назармухамедов очиб, тиббиёт ходимларини касб байрами билан самимий қутлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ички ишлар вазирининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

   Тадбирда сўзга чиққан ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийлар тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнатини алоҳида эътироф этиб, уларни касб байрами билан муборакбод этишди.

   Шундан сўнг, тиббиёт соҳасида фидойилик билан меҳнат қилаётган бир гуруҳ саломатлик посбонларига Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.   

  Худойберган ЖАББОРОВ,

  “Постда” мухбири.