* Душманларнинг сонидан эмас, бирлигидан қўрқ.

* Тарихдан олиш мумкин бўлган ягона сабоқ одамларнинг тарихдан ҳеч бир сабоқ олмаганидир.

* Танқид қилаётиб, фикрни танқид остига ол, унинг муаллифини эмас.

* Ақлли бир умр ўқиб-ўрганади, аҳмоқ эса умр бўйи ақл ўргатади.

* Жасур бир марта ўлади, қўрқоқ эса минг карра.

* Тинглашни ўрган, шунда ҳатто энг нотўғри, ёмон сўзлардан ҳам наф олишга эришасан.

* Ҳар қандай натижа унга муносиб кишига рўпара келади.

* Пул инсонни бузмайди, шунчаки унинг аслида ким эканини кўрсатади.


Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.