Айни кунларда республикамиз бўйлаб ички ишлар органларида Касбий тайёргарлик ойлиги давом этмоқда. Навоий виояти ИИБ томонидан мазкур ойлик доирасида ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда вилоят Иибнинг “Посбонлар” ва “Тўмарислар”, 7532-ҳарбий қисмнинг “Бургутлар”, 7259-ҳарбий қисмнинг “Лочинлар”, Жазони ижро этиш департаменти 5-Минтақавий ҳудуд мувофиқлаштириш марказининг “Адолат” ҳамда ИИВ Навоий академик лисейининг “Темурбеклар” жамоалари ўзаро баҳслашдилар. 

Аксар саволларга иштирокчилар топқирлик ва зукколик билан жавоб беришди. Ҳакамалар ҳайъати томонидан ҳар бир жараён диққат билан кузатилиб, холисона баҳоланиб борилди. Қизиқарли, муросасиз руҳда ўтган баҳсларда финал босқичига “Посбонлар”, “Тўмарис” ҳамда “Бургутлар” жамоалари етиб келишди. Мантиқий саволларга бой ўтган интелектуал ўйинда фахрли 3-ўринни “Бургутлар” жамоаси, 2-ўринни хотин-қизлардан иборат “Тўмарислар” жамоаси эгаллади. Вилоят Иибнинг “Посбонлар” жамоаси эса мутлоқ ғолиб деб топилди. Ғолиб ва совриндорларга вилоят Иибнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда”мухбири.

Навоий вилояти.