1912-йил 14-июлдан бошлаб Бухоро жадидлари томонидан Янги Бухоро (ҳозирги Когон) шаҳрида “Турон” газетаси ўзбек тилида чоп этилган. Дастлаб ҳафтасига 2 марта, сўнгра 3 марта нашр қилинган. Газета саҳифаларида Бухоро амирлигидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт тасвирланган, амирликда ислоҳот ўтказиш зарурияти таъкидланган. “Турон” фақат Бухорода эмас, балки бутун Туркистонда шуҳрат қозонган.
Адолат Файзиева.
