Бир донишманддан сўрашибди: «Сизни кўпроқ нима ҳайратлантиради?».

У эса шундай жавоб қилибди: «Одамлар. Чунки улар, аввалига, ўз соғлиғидан кечган ҳолда пул топишга интилади. Кейин эса бир талай маблағни саломатликни тиклаш учун сарфлайди. Бундан ташқари, улар келажак ҳақида шунчалик кўп қайғурадики, бугунги кундан завқ олишни унутади. Натижада на айни дамда, на келажакда ҳузурли ҳаёт кечиради. Вафоти яқинлашганда эса роҳатланиб яшамаганидан афсусланади.

Умр мислсиз тезлик билан ўтиб кетади, одамларга буни ҳайқириб эслатгим келади. Ҳозирги он билан яшанг! Негаки кечаги кун ортда қолди, эртанги кун эса бўлмаслиги ҳам мумкин. Билингки, бугун ҳаётингиздаги энг яхши ва омадли кун!».

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.