Яқинда Тошкент вилояти Ииббда соҳа фахрийлари, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган фахрийлар узоқ йиллик фаолияти ва бой ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда юртимиз тинчлик-хавфсизлигини муносиб таъминлаш, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш ҳамда “Устоз-шогирд” анъаналаридан самарали фойдаланиш борасида ёшларга ўз тавсияларини бериб ўтишди.
Шунингдек улар тизимдаги ёш ходимларни мард ва жасур, ўзининг хизмат вазифасига виждонан ёндошадиган ҳамда қасамёдига содиқ қолиб, она Ватанимиз осойишталигини кўз қорачиғидек асраши йўлида улкан муваффақиятлар тилади.
Ўз навбатида ёшлар ҳам фахрийлар томонидан юқорида таъкидланган барча кўрсатма ва насиҳатларга амал қилган ҳолда хизмат фаолиятида улардан кенг фойдаланишга қарор қилишди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
