Фарғона вилоятида “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари!” шиори остида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Соҳа фахрийлари, ёш ходимлар, ИИВ Фарғона академик лисейи ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари иштирокида ташкил этилган тадбирда ИИВ Академияси бошлиғининг маслаҳатчиси, генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов, академия профессори, полковник Шариф Қобилов, ИИВ фахрийлар кенгаши аъзолари, генерал-маёр Раим Каримов ҳамда полковник Аваз Азизхўжаэвлар иштирок этди.
Тадбирни очган Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Дониёр Ташходжаэв соҳада катта амалий тажриба тўплаган устозлар билан юзма-юз мулоқот қилиш ёшлар учун катта имконият ва бахт эканлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов республикамизда ички ишлар органларининг ташкил топиш тарихи, оғир ва синовли кунлардан олган сабоқлари ҳақида ёшларга сўзлаб берди. Ёш ходимлар ва бўлажак осойишталик посбонларини она Ватанга муҳаббат, танлаган касбига садоқат билан хизмат қилишга, кўп китоб ўқишга даъват қилди.
Учрашувда сўзга чиққан барча устозлар ва фахрийлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёшларга зарур тавсиялар беришди.
– Катта тажрибага эга, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган устозлар билан юзма-юз мулоқот қилиш биз учун мотивасия бўлди, – дейди ИИВ Фарғона академик лисейи ўқувчиси Ҳусниддин Холбуваэв. – Бугун эшитган ўгитларимиз келажакда бизга асқатишига ишонаман.
Учрашув якунида бир гуруҳ соҳа фидойилари, фахрийлар ва ёшларга генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов томонидан ёзилган “Ўзбекистонда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш тарихи” номли асар ва бошқа китоблар совға қилинди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
