Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан ИИВ Навоий академик лисейида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, лисей ўқувчилари ўртасида адабий-бадиий кеча, иншолар танлови, шоирнинг ҳаёти ва ижоди юзасидан “Заковат” ўйини ташкил этилди. 

Мазкур тадбирда лисей раҳбарияти, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ ходимлари, фахрийлар, Навоий давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари иштирок этишди. Улуғ бобокалонимиз ҳаёти ва ижоди, бетакрор ғазал ва достонлари акс этган саҳналаштирилган дастур тадбир иштирокчиларига манзур бўлди. Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун, Шоҳ Искандар каби қаҳрамонлар ўқувчилар томонидан гавдалантирилгани ёш авлоднинг шоир ижодига қизиқиши нечоғлик юқор эканлигидан далолатдир.

 Тадбир сўнгида фаол ўқувчилар фахрий ёрлиқлар ва шоир асарларидан иборат китоблар билан тақдирландилар. Бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга, уларнинг қалбида миллий ғурур ва қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини оширишга, клажагимиз эгаларининг ватанпарварлик руҳида тарбия топишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.