* ...кўпроқ тоза ҳавода ва белгиланган вақтда офтоб нури остида сайр қилинг. Мунтазам равишда жисмоний машқлар бажаришни, чуқур ва бир маромда нафас олишни унутманг.
* ...йўлда кетаётиб тамадди қилманг.
* ...тўйимли ва витаминларга бой таомларни истеъмол қилинг.
* ...ҳеч қачон шошилманг.
* ...эгнингизда ҳамиша ҳаво ўтказадиган кийим бўлсин. Қулай ва енгил бош кийим ва поябзаллар кийишга одатланинг.
* ...ҳар кеча вақтли ётиб, эрта тонгда туришга ўрганинг.
* ...тўлиқ қоронғилаштирилган ва деразаси очиқ сокин хонада ухланг.
* ...чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмолидан воз кечинг.
* ...чой ва қаҳвани меъёридан зиёд ичманг.
* ...дим, зах ва ҳаддан ортиқ исиб кетган хонада туришдан қочинг.
Йиллар ўтгани сайин инсон организмида токсинлар (заҳарли моддалар) ортиб боради. Бу муқаррар ҳолат. Агар бунинг олдини олиш имкони бўлганида қаришнинг сабаби бартараф этилган бўларди. Буни фақат тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, вақтида дам олиш ва медитасия қилиш (ақлнинг бутун фаолиятини бир нарсада жамлаш, муроқаба) орқали енгиб ўтиш мумкин. Улар қариш жараёнини секинлатишга ёрдам беради.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
