Бугунги кунда ёшларимиз ўртасида ҳарбий хизматнинг ҳам, тинчлик посбонларининг ҳам обрў-эътибори янада ортиб, она Ватанга хизмат қилиш ҳар бир йигитнинг эзгу мақсадига айланган.
Нафсиламрини айтганда, киндик қони тўкилган жонажон юртини ҳимоя қилиш мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи саналади. Йигитлик бурчига садоқатли, ҳар томонлама етук, мард ва жасур ўғлонларимиз хизмат қилаётган миллий армиямиз эса мустақиллигимиз ва тинч-тотув ҳаётимизнинг кафолатидир.
Шу боис алпқомат, ўктам осойишталигимиз посбонларига ҳар сафар кўзимиз тушганда, қалбимиз беихтиёр чексиз ғурур ва ифтихорга лиммо-лим бўлади.
Машрабжон САМИНЖОНОВ,
подполковник.
