Ватан — инсон қалбининг шукуҳи, руҳининг қуввати. Инсон борки барча эзгу орзу-умидлари рўёбини, бахту иқболини, эркин ва фаровон ҳаётини Ватан билан чамбарчас боғлайди. Чунки Ватан фақат географик ҳудуд эмас, балки у онамиздек мўътабар, оиламиздек қадрдон, муқаддас гўша, табаррук маскан.

"Ватанини севадиган инсон, ўзини топган инсондир" — деб ёзган буюк адиб Шароф Рашидов. “Ватан туфайли инсон, инсон туфайли Ватан буюк бўлади” — дейди ҳикмат эгалари.

Юрт тинчлиги Ватан равнақини, обод ва фаровон бўлишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам биз ёшлар, Ватанимизни чин юракдан севиб, унга садоқат билан хизмат қилсак юртимиз янада гуллаб-яшнайди. Ватанга хизмат фақат қурол билан эмас, чуқур илм, ўткир қалам, ҳалол меҳнат, интилиш ва изланиш ҳамда яхши хулқ-атвор билан бўлади. 

Келинг, Ватан учун яшайлик, Ватанга садоқат билан хизмат қилайлик, зарур бўлса, Ватан учун азиз жонимизни фидо айлайлик!

Шаҳриёр НОРМУРОДОВ,

7534 ҳарбий қисм назоратчиси,

кичик сержант.