Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон кинематографияни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий қисм шахсий таркиби учун ватанпарлик руҳидаги миллий филмлар намойиши ташкил этилди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватаннинг бир қарич ерини ҳам қўриқлаш ва ҳимоя қилиш шарафли бурч эканлиги акс етган филмлар ҳарбий хизматчиларда катта таассуротлар қолдирди.
– Филмларни томоша қилиб, Ватан ҳимоячиси эканлигимдан яна бир бор фахрланиб кетдим. Ҳарбий хизматчилар юртни қўриқлар, бурчига содиқ экан, ота-онам, ака-укам, опа-сингилларим, бутун Ўзбекистон халқи уйларида бехавотир, тинч ҳаёт сурмоқда, – дейди муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскар Рустам Кимсанбоев.
Азамат Курбанбаев,
оддий аскар.