Марғилон шаҳар Иибнинг бир гуруҳ ходимлари Фарғона шаҳрида жойлашган “Ватанпарварлик боғи”га саёҳат қилишди.

“Маънавият маршрутлари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган саёҳат давомида осойишталик посбонлари боғда жойлашган Мотомсаро она ҳайкали ва Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган аждодларимиз номини адабийлаштириш мақсадида бунёд этилган хотира монументларини кўздан кечирдилар.

Саёҳат соҳа ходимлари қалбида Ватанга муҳаббат, аждодларимиз хотирасига бўлган ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.