Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7532-ҳарбий қисм “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан дам олиш куни режасига мувофиқ, ёш аскарларнинг ҳарбий қисм музейига ташрифи уюштирилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад эса, муддатли ҳарбий хизматчиларни Қоровул қўшинлари томонидан эришилган ютуқлар билан таништириш билан бирга, уларда она Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада оширишдан иборатдир.
Шундай қилиб, ватанпарварлик руҳида ўтган ушбу тадбир давомида эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
