8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилган, ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар, айни пайтда турли соҳавий хизматларда хизмат қилиб келаётган шаҳодатланган ходимлалар ва эркин ёлланган хотин-қизлар таклиф этилди. Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Б.Торебеков сўзга чиқиб, йиғилганларини байрам билан табриклади.

Тантанали тадбир давомида бир гуруҳ хотин-қизларга эсдалик нишонлари, унвонлар ва совғалар топширилди. Шу билан бирга, вазирлик таркибидаги ходималар ўртасида ўтказилган спорт мусобақаси ғолиблари ҳам муносиб тақдирланди.

Байрам тадбири маданият ва бадиий санъат соҳаси вакилларининг консерт дастури билан янада завқли тус олди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.