Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг, халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида акс эттиради. Ўзбекистон Республикасининг давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан Навоий вилояти Иибда маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда фахрийлар, ёш ходимлар ҳамда ИИВ Навоий академик лисейи ўқувчилари иштирок этди. 

Сўзга чиққанлар гербимиздаги ҳар бир тасвир, ранг, чизиқ ва белгининг маъно-мазмуни ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Жумладан, унда улуғлик, фидойилик ва олийжаноблик, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари ифодаланганини таъкидлашди.

Ушбу тарихий санага бағишланган яна бир тадбир Навоий вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда шаҳарнинг марказий шоҳ кўчасида ташкил этилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирок этишди. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.




.