Шунингдек, йиғилишда Қуролли Кучларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, қўшинларнинг жанговар шайлиги ва руҳий тайёргарлигини ошириш, бўлинмаларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш каби масалалар сарҳисоб қилиниб, навбатдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
2023-йилнинг 13-сентабрида қабул қилинган «Ўзбекистон–2030» стратегиясининг бешинчи — «Хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналиши доирасида амалга ошириладиган муҳим мақсад ва вазифалар, хусусан, стратегия орқали истиқболли йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, кенг минтақаларни боғловчи ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига чиқишига имкон яратувчи транспорт-логистика йўлакларини шакллантириш, Қуролли Кучлар қудрати, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган роли ва ўрнини ошириш, халқ фаровонлиги, тинчлиги, инсон ҳуқуқлари кафолатини таъминлайдиган адолатли давлат қуришда мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш муҳимдир. Бу борада «Хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш орқали очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича ислоҳотларни жадаллаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, ушбу тамойил асосида бир қатор устувор ва истиқболли вазифаларни амалга ошириш орқали мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий мавқейини мустаҳкамлаш долзарб аҳамият касб этадиган омилдир. Бу фаолиятда тасдиқланган қуйидаги йўналишлар қамраб олинган истиқбол режаларини амалга оширишда масъулият ва бурч билан ёндашув талаб қилинади. Яъни:
– Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини халқ ва давлатнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда изчил амалга ошириш;
– Марказий Осиё минтақасида амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш;
– анъанавий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилиш;
– ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш;
– жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни инобатга олган ҳолда, Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш;
– фавқулодда вазиятлар ва глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ аҳоли ҳаётига хавф солувчи офатларнинг олдини олиш;
– чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлаш;
– жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш масалалари шулар жумласидандир.
Бугунги шароитда мамлакатимизнинг истиқболи бевосита ташқи сиёсат масаласига боғлиқдир. Янги Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатини халқ ва давлатнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш, Марказий Осиёдаги барча мамлакатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳамда Яқин ва Ўрта Шарқ минтақасидаги давлатлар билан алоқаларни кенгайтириш орқали самарали олиб бормоқда.
Бмтда Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатларга нисбатан янгича, очиқ ва яхши қўшничилик сиёсати ижобий баҳоланмоқда. Ўзбекистоннинг янги минтақавий сиёсатига берилган бундай баҳо Президентимиз раҳбарлигида юритилаётган тинчликсевар ва дўстона ташқи сиёсат Бмтнинг асосий мақсадлари ва вазифалари билан ҳамоҳанглиги натижасидир.
Ўзбекистон қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда, изчил ташқи сиёсатни юритмоқда: а) ҳамкорлик қилишда, мафкуравий қарашлардан қатъи назар, очиқлик; б) тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаат, суверенитет, ҳудудий яхлитлик, чегаралар дахлсизлигини ҳурмат қилиш; в) давлатларнинг ички сиёсатига аралашмаслик, мунозараларни
тинч йўл билан ҳал этиш, куч ёки таҳдид кучларини қўлламаслик;
г) ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслик, ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базаларнинг жойлашувига йўл қўймаслик, хорижий оператсияларда иштирок этмаслик.
Таъкидлаш жоизки, 2023-йилнинг 30-апрел куни бўлиб ўтган референдум орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституцияда (Муқаддима, 17,18-моддалар) Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, аввало, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларини ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосида мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилган ҳолда қабул қилишга доир алоҳида банд киритилган бўлиб, бу ҳам сўнгги йилларда ташқи сиёсатда амалга оширилган ислоҳотларни келгусида янада чуқурлаштириш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Конституциямиз Муқаддимасидаги қуйидаги жумлалар ҳам эътиборга моликдир: «...давлатчилигимиз ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибасига, шунингдек, жаҳон сивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросига таяниб...ушбу Конституцияни қабул қиламиз...»
Дарҳақиқат, Аму ва Сирдарё оралиғида пайдо бўлган инсоният сивилизацияси бу ерда пайдо бўлган ва яшаган халқларнинг қадим тарихидан дарак беради. Бу маконда яратилган «Авесто» китоби эса қадимда нафақат халқлар, балки бу ерларда шаҳар ва давлатлар шаклланганлигини исботлади. Қарангки, бундай макон, бундай инсоният бешиклари дунёнинг ҳамма ерида ҳам бўлган эмас. Бу шонли тарихдан, аждодларимизнинг шарафли маънавий меросидан фахрланишимиз, ғурурланишимиз бежиз эмас.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Бизга бу кучни четдан излашнинг ҳожати йўқ. Шонли тарихимиз, бой илмий ва маданий меросимиз, баҳодир аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти биз учун чинакам ибрат мактаби».
Хуршид Қурбонов,
Навоий Давлат педагогика институти доценти.
