Мустақиллик байрами муносабати билан ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари шахсий таркиби меҳр ва кўмакка муҳтож бўлганларга яна бир бор ёрдам қўлини чўзишди. Ўзбек халқимизга хос бўлган хайр-саховат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик каби азалий қадриятлар янада кенг намоён бўлди. ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларида хизмат қилган марҳум подполковник Каримова Венера Турдиевнанинг боқувчисиз қолган тўрт нафар болалари ҳолидан хабар олиниб, уларга турлий хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда вояга этмаган бир нафар фарзандига мактаб ўқув қуроллари совға тариқасида топширилди. Эзгуликка йўғрилган бу хайрия тадбирлари жамиятимизда меҳр-оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга, барчани хайрли ва савоб ишлар сари ундайди.
Достон Ражабов,
маёр.
