Хива шаҳри 2024-йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан бу кўҳна заминда Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг нуфузли йиғилишлари, халқаро фестиваллар ва учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур тадбирларни тинч ва осойишта ўтказиш учун вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида режа-дастур ишлаб чиқилган бўлиб, бу борадаги тадбирлар самарали давом этмоқда. Хусусан, шаҳар ҳудудида хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани тажрибаси асосида “Хавфсиз шаҳар” ягона интеграциялашган тизимини ишга тушириш кўзда тутилган. Шу мақсадда шаҳардаги 122 та обектга жами 244 та замонавий кузатув камерасини ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Бу юртимизга ташриф буюраётган сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Сабоҳат СУЛТОНОВА,
катта лейтенант.
Хоразм вилояти.
