Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан Хива 2024-йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилингани муносабати билан халқаро тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, шунингдек, халқаро ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда халқаро ва маҳаллий ташкилотлар вакилларининг мавзуга оид маърузалари тингланди. Шунингдек, тадбирда вилоятнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган миллий куй ва қўшиқлар, бетакрор рақслар иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.
Вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларининг хавфсизлиги таъминланди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
